Обамеянг «Челси»га ўтиши мумкин эди

"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қишки трансфер вақтида "Челси"га кўчиб ўтиши мумкин эди.
 
Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Габонлик ҳужумчи "арристократлар" билан музокара ўтказган, бироқ якунда "Челси" бу трансфердан воз кечган. Сабаби Обамеянг "кўклар"дан юқори маош сўраган. 
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Обамеянг билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда. "Канониралар" ҳужумчининг маошини ҳафтасига 250 минг еврога оширишга тайёр. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 11:01 93 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш