Англия клубига 12 очко жарима солинди

Чемпионшипда иштирок этаётган «Шеффилд Уэнсдей» клуби келгуси мавсумни минус 12 очко билан бошлайдиган бўлди.


Клуб молиявий ҳисоботларни сохталаштиргани учун шундай жазога тортилди. Жамоа ҳисоботда «Хиллсборо» стадиони ҳуқуқини 2017/2018 йилги мавсумда сотганини кўрсатган, ваҳоланки, мазкур келишув бир йил кейин амалга оширилган эди.

Гарри Монка жамоаси Чемпионшипнинг жорий мавсумини 56 очко билан 16-ўринда якунланади. Агар жазо чораси дарҳол кучга кирганида клуб қуйи лигага тушиб кетган бўлар эди.
Манба: sport.ua

01.08.2020, 08:55 139 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш