«Эвертон» «Реал» футболчиси Серхиони сотиб олиш борасида расмий таклиф юборди

 
Sky Sports порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Англиянинг "Эвертон" клуби Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Серхио Регилонни сотиб олиб борасида 18 миллион фунтлик расмий сўров юборди. Ҳозирча ушбу таклифга «Сантьяго Бернабеу»дан жавоб келмади.
Аввалроқ, «Реал» Регилонни сотишни ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
2019/2020 йилги мавсумда испаниялик футболчи «Севилья» клуби таркибида ижара асосида ўйнади.

01.08.2020, 07:07 116 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш