«Интер» Мессини қандай қилиб қўлга киритмоқчи бўлаётгани маълум бўлди

"Интер" клубидагилар молиявий Fair Playнинг янги қоидасига умид қилишмоқда.
 
Италия матбуоти Лионел Мессининг келажаги билан боғлиқ баъзи тафсилотларни ошкор қилмоқда. Тахминларга кўра, «Интер» футболчини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. Молия манбаи – клубга юқори даражадаги келишув билан кириши мумкин бўлган янги ҳомий.
Гап молиявий Fair Play қоидасида қолмоқда. Бу вазиятда «Интер» регламентни сезиларли даражада кучсизланишига умид қилмоқда. Европанинг кўплаб клублари Англиянинг «Манчестер Сити» клуби йўлидан бориш ниятида.
Ҳозирча бу борада Месси томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 05:41 147 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш