VAR ҳақиқатдан ҳам "Реал" фойдасига ишладими?

Испаниянинг "Хетафе" клуби президенти Анхель Торрес Санчес "Барселона" президенти Жозеп Бартомеунинг сўзларини қўллаб-қувватлади.
 
Аввалроқ каталонияликлар президенти, VAR тизими "Реал" клуби фойдасига қарор чиқараётганидан норози эканлигини билдирганди.
"Бартомеу VAR тизими ҳақида гапирганида қисман ҳақ эди. Шундай вазиятлар бўлдики, VAR тизими "Реал" фойдасига қарор чиқарди. "Реал"га қарши ўйнаганимизда ҳакам бизнинг фойдамизга учта пенальти белгилаши керак эди, бироқ, ҳакам бу қоидабузарликдан эмас, балки биз ўйин қоидасини бузганимиздан кейин ҳуштак чалди", - Санчеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" жорий мавсум Испания чемпионига айланди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 05:24 107 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш