Англия клуби молиявий фирибгарлик қилгани учун жазоланди

Sky Sports порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Англия Футбол Лигаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Чемпионшип вакили «Шеффилд Уэнсдей» клубида молиявий фирибгарлик исботланган.
 
Шу сабабли, клуб келаётган мавсум ҳисобидан 12 очкодан маҳрум этилди ва шу тариқа 2020/2021 йилги мавсумни -12 очко билан бошлайди.
Хабарда айтилишича, «Шеффилд Уэнсдей» ушбу қарорни келаётган чоршанба куни олишади ва шундан кейингина апелляция бериш ҳуқуқига эга бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионшип-2019/2020да «Шеффилд Уэнсдей» клуби 46 та учрашувда майдонга тушиб, 56 очко жамғарди ва турнир жадвалининг 16-ўрнини банд этди.

01.08.2020, 04:57 94 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш