Салоҳ ЕЧЛни қайси клуб билан ютишни хоҳлаган

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоанинг ЕЧЛдаги 2018/2019 йилги ва Англия чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсумларига баҳо берди.
 
«Одамлар мендан ҳар доим икки кубокдан қайси бирини кўпроқ афзал кўрасиз деб сўрашганида, ҳар иккаласини ҳам афзал кўришимни айтганман. Бахтимизга икки кубокни ҳам қўлга киритди. Бу жуда ажойиб.
АПЛдаги ғалаба жуда ажойиб ва ақлбовар қилмас даражада. Жамоага келган биринчи кунимдаёқ Премьер-лигада ғолиб чиқишни истаётганимни айтганман. Мухлислар шунчаки ҳайратда қолдиради, мен бу ерда жуда бахтиёрман. ЕЧЛда ғалаба қозониш жуда ёқимли, чунки у – Европа Чемпионлари Лигаси. Бу ютуқ жамоа учун шунчаки супер», – Салоҳнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "қизиллар" матбуот хизмати.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 04:43 131 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш