Ўрунов келаси ҳафта Москвада тиббий-кўрикдан ўтади

 
Россиянинг "Уфа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов келаси ҳафтанинг бошида Москвада тиббий кўрикдан ўтади ва "Спартак" клуби билан шартнома имзолайди дея хабар бермоқда ТАСС.
"Ўрунов дам олиш кунлари Москва шаҳрига етиб келади. Ҳафта бошида тиббий кўрикдан ўтгач, Москванинг "Спартак" клуби билан шартнома имзолайди", - деди манба.
Лекин "Спартак" клуби матбуот хизмати бу хабарни ҳозирча тасдиқламади.

01.08.2020, 04:32 110 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш