Сарри "Юве"нинг чемпионлигидан хурсанд эмасми?

Италиянинг «Наполи» клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Маурицио Сарри жамоани кетишидан афсусланганини тушунтириб берди.
 
Клуб раҳбари мураббийнинг узоқ йил кутган чемпионлиги ҳақида фикр билдирди. Де Лаурентиснинг фикрича, Сарри "Ювентус" билан қўлга киритган чемпионлик ғалабасидан унчалик ҳам хурсанд эмас.
«Ювентус»да ғалаба қозониш одатий ҳол. Биздаги Саррининг футболи бутун Европага таъсир қилганди. Менга унга доим миннатдорчилик билдираман, лекин бизнинг барчамиз ҳаётда хато қиламиз. У икки ёки уч марта хато қилган. Улардан қочиш мумкин эди, аммо бу унинг муаммоси.
У Скудеттони қўлга киритишимизга ёрдам бериши мумкин эди. Бунинг ўрнига эса у: «Нима учун мен таваккал қилишим керак?»-деганди. У бошқа жамоага кетишни хоҳлади, бироқ у ерда мутлақо бахтли эмас», – деди Де Лаурентис.
«Наполи» жорий мавсум «Ювентус»ни Италия Кубогисиз қолдирди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

01.08.2020, 04:15 169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш