«Леванте» «Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячисини сотиб олди

«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хорхе Де Фрутос фаолиятини «Леванте»да давом эттирадиган бўлди.


Валенсияликлар 23 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолашди. Трансфер суммаси ҳозирча маълум қилинмади.

Де Фрутос одатда ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнайди, аммо у чап қанотда ёки ҳужумда ҳам ўйнай олади. У якунланган мавсумни ижара асосида "Вальядолид" ва "Райо Вальекано" клубларида ўтказди.
Манба: football.ua

31.07.2020, 22:07 91 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш