«Реал» мухлислари мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлашди

"Реал" клуби мухлислари ҳужумчи Карим Бенземанинг якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топишди.
 
Франциялик футболчига ишқибозларнинг махсус соврини тақдим этилди.

"Ушбу совринни олганимдан фахрланаман. Чунки бу ишқибозларнинг қарори. Бу мен учун жуда муҳим аҳамиятга эга", — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Бензема.

32 ёшли Бензема 2019/2020 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 47та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол урди ва 11та голга узатма берди.
Манба: soccernews.ru

31.07.2020, 21:47 210 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш