Расман: «Наполи» Осимхен трансферини эълон қилди

"Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхен расман "Наполи" билан шартнома имзолади.
 
Бу ҳақда "адзуррилар" матбуот хизмати хабар тарқатди. 
Осимхен неаполликлар билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. "Наполи" футболчи учун 50 миллион евро ва бонуслар тариқасида яна 10 млн евро тўлади.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда ҳужумчи 18та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилган. 
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

31.07.2020, 20:26 72 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш