“Буффон фаолиятини шу мавсумдаёқ тугатади агарда ...”

“Ювентус”нинг афсонавий дарвозабони Sky Sport Italia га берган интервьюсида ушбу мавсум якунидаёқ фаолиятини тугатишини маълум қилди.
Афсоналар умрбод, аммо инсон танаси эмас. Келаётган 28 январьда Жижи Буффон 40 ёшга киради. Аммо бу унинг юзида акс этмайди. Душанба куни эса дарвозабон ФИФАнинг бу йилги энг яхши дарвозабонга аталган совринига эга чиқди. 2018-йил 26-май куни Киевда ғалаба қозонадиган бўлса, бутсасини михга илишга шошилмаслигини айтиб ўтди: “Клублараро кубокни ҳам ютишга ҳаракат қиламан. Агарда Шесни бунинг учун менга имкон берадиган бўлса.”
Хабарингиз бор, Буффон 2003, 2015 ва 2017-йилларда Чемпионлар Лигаси финалида “Ювентус” билан имкониятни бой берган.
Манба: www.msn.com

«Ювентус», Буффон

25.10.2017, 11:54 531 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш