Лэмпард: «Клоппга айтган сўзларимдан афсусдаман»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўз айбини тан олди. 42 ёшли мутахассис «Ливерпуль»га қарши ўйинда (3:5) Юрген Клоппни сўккан эди.


«Мен видеони кўрдим. Бундай сўзларни айтганимдан афсусдаман. Бундай воқеа ҳамиша матбуотнинг эътиборини жалб қилади. Менинг икки нафар ёш қизларим ижтимоий тармоқларда ўтиради. Аммо мен ўз жамоамни ҳимоя қилиб, ҳиссиётимни намойиш этганимдан афсусланмайман.

Учрашув пайтида захира ўриндиғида кўп нарса содир бўлди. Менинг Юрген Клоппга нисбатан ғаразим йўқ. У фантастик мураббий. У билан бирга «Ливерпуль»нинг муваффақиятларини "ювган" бўлардим. Менга Юргеннинг сўзлари эмас, «Ливерпуль» мураббийлари айтган сўзлар ёқмади. Бу ўйинда ҳиссиётлар жунбушга келди», — деди Лэмпард.
Манба: sport24.ru

24.07.2020, 22:16 380 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш