«Реал» 13 футболчини сотиб юборишга тайёр

"Реал" ёзги трансфер пайтида таркибда яхшигина тозалаш ишларини олиб бормоқчи.


"Marca" тарқатган хабарга кўра, 11 нафар футболчи ижарадан қайтганидан кейин "Мадрид"нинг таркиби 37 ўйинчига етади. Шу боис, клуб футболчиларнинг 13 нафарини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

"Қаймоқранглилар" трансферга қўймоқчи ёки ижарага бермоқчи бўлган ўйинчилар орасида Хамес Родригес, Гарет Бэйл, Лука Йович, Мариано Диас, Лука Модрич, Начо Фернандес, Лукас Васкес, Дани Себальос, Альваро Одриосола, Оскар Родригес, Хесус Вальехо, Борха Майораль ва Хорхе де Фрутос кабилар бор.

Ушбу ўйинчиларни сотиш орқали "Реал" камида 200 миллион евро даромад олмоқчи.
Манба: soccernews.ru

23.07.2020, 22:31 491 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш