Францияда трансляция ҳуқуқи қандай ишлайди?

Бир неча йиллардан бери футбол клублари бюджетининг асосий қисмини ТВ транслцияси ҳуқуқи ташкил қилмоқда. Кўплаб мухлисларнинг қўшаётган улушлари бу суюкли жамоаларининг ва ёқтирган мусобақаларини тмоша қилиш учун қайси каналга обуна бўлишлари билан белгиланади. Maxifoot нашри Францияда телевизион хуқуқ қандай ишлашини таҳлил қилиб чиқди.
Ички ва халқаро даражада трансляция хуқуқи ошиб бормоқда
2014-йилда 1 Лига ва 2 Лиганинг 2016-2020-йилларга мўлжалланган трансляция хуқуқи  учун ўтказилган тендер Профессионал Футбол Лигасига (LFP) йилига 748,5 миллион евро (726,5 млн евро 1 Лигага, 22 млн евро 2 Лигага) олиб келди. Рекорд қиймат! Лига ҳали ҳеч қачон бундай маблағдаги шартномага қўл ирмаган эди. 2008-2012-йилларда 668 млн еврони ташкил этган бўлса, 2012-2015-йиллар учун 607 млн евро олинган эди. 12 йил ичида трансляция ҳуқуқи икки бараварга ошди. 2004-2005-йилги мавсум учун 375 млн еврони ташкил этган. Телевизион каналлар энди энг яхши ўйинларнинг трансляцияси учун йирик маблағларни сарфлашда иккиланиб ўтиришмаяпти.
Францияда 1998-йилдан 2017-йилгача трансляция ҳуқуқининг (1 ва 2 Лига биргаликда) миқдори еволюцияси
Ички чемпионатни эфирга узатишдан ташқари, халқаро миқёсдаги трансляция хуқуқи ҳам бор. Ҳозирда, beIN Sports 1 Лига учрашувларини эфирга узатмоқда. Бунинг учун йилига 32 миллион еврони санаб беради. Кейинги давр учун музокаралар ҳам ўз ниҳоясига етган ва уни яна қатар канали сотиб олган. LFP 150% лик фойда олишга эришди, яъни 2018-2024-йиллар оралиғида йилига 80миллион евро оладиган бўлди.
Ички чемпионат трансляцияси хуқуқи, ким қанча тўлайди?
Canal+ - 550 млн еврони
  • 1 Лиганинг  ҳар турида 3 учрашувни жонли эфирда узатиш;
  • 2 Лиганинг ҳар турида 1 ўйин;
  • Дам олиш кунлари 3 журнални сотиш хуқуқини қўлга киритган.
Ўз навбатида, beIN Sports йилига 198,5 миллион еврони
  • 1 Лиганинг ҳар турида 7 учрашувни жонли, 3 учрашувни ёзиб олинган ҳолда эфирга узатиш;
  • 1 Лиганинг 3 мултиплекс ўйинларини (19, 37 ва 38-турларни);
  • Мавсум мобайнида Чемпионлар Лигасининг 12 учрашувини биргаликда эфирга узатиш;
  • 2 Лиганинг ҳар бир туридаги 9 учрашув;
  • Ҳафта давомида журналларни сотиш хуқуқи учун тўлайди.
Пуллар қандай тақсимланади ?
Францияда ТВ хуқуқидан тушган маблағнинг бир қисми ҳар мавсумнинг охирида жамоаларга маълум критерияларга қараб тақсимланади. Аниқ қисм (6,5 млн евро), клуб лицензияси (5,46 млн евро), ниҳоясига етган мавсумда эгаллаган ўрни, охирги 5 йил ичида эгаллаган ўрни, охирги 5 мавсумдаги обрўси каби факторлар инобатга олинади. Охирги критерияга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, клуб қанча кўп эфирга узатилса, шунча кўп пул топади.
Охирги 5 йилда эгаллаган ўрни ва обрўсини эътиборга оладиган бўлсак, Франция чемпиони бўлиш энг кўп пул ютиб олиш маъносини англатмайди. “Монако” чемпион бўлганига қарамай, 2016-2017-йилги мавсумда 41, 938 млн евро ишлаб топди. “ПСЖ” эса 57,855 млн евро қозонди. Ундан кейин эса, “Лион” (47,224 млн евро) ва “Марсель” (47,048 млн евро) боримоқда. “Нанси” эса 15,562 млн евро билан охирги поғонани банд қилиб турибди.
2 Лигада эса маблағ деярли тенг тақсимланади. Чунки, аниқ миқдор ва клуб лицензияси учун бериладиган маблағ тақсимланадиган фойданинг 85 %ни ташкил қилади. Ўзгарадиган фойда эса 15 %, шундан 5 % турнирда эгаллаган ўрни ва обрўси (5 %) ва клубга (5 %) берилади. Умуман, тақсимланадиган фойда деярли тенг ҳолатда.
Манба: www.penalti.asia 

1 Лига, трансляция

22.10.2017, 12:08 760 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш