Клоппнинг “Ливерпул”даги муаммолари

Юрген Клопп ўзининг иккинчи мавсумида “Ливерпул” билан анча ишончли ўйин кўрсатмоқда. Бироқ, шунга қарамай, у ҳал қилиши керак бўлган муаммолар етарли. Fourfourtwo нашри “қизиллар” устози ечимини топиши керак бўлган 4 вазифани ёритиб ўтди.
Юрген Клопп 2015-йил 17-октябрида дастлабки учрашувини “Тоттенхем”га қарши ўтказган эди ва ўйин 0-0 ҳисобида якунланган эди. Ўшандан бери “Энфилд”да германиялик мураббий сезиларли ўзгаришларга қўл урди. Бироқ, “қизиллар” билан ҳимояда кўпроқ ишлаган мураббий ҳозирда сўнгги 8 учрашувнинг биттасида ғалаба қозонганини ҳисобга олсак, Клоппнинг ҳали қиладиган ишлари етарли эканлиги билиниб қолди.
Ҳимоядаги камчиликлар
“Ливерпул” ўтган мавсумда 42 гол ўтказиб юборди. Бундай натижани клуб Рафа Бенитес бошчилигида 2009/10-йилги мавсумда ўрнатилган клуб рекорди янгиланмай келаётган эди. Мавсумнинг сўнгги 6 ўйинида 5 “қуруқ ўйин” ўтказиши жамоани кучли тўртликка киришига замин ҳозирлаган эди. Бироқ, жамоанинг ҳимоя чизиғи индивидуал хатолар ва муаммоларга эга эканлиги яқин йилларда кўриниб қолиши аниқ.
Ёзда Виргил Ван Дейкнинг кутилган келиши ҳимояни кучайтиришга ва 8 мавсумдан бери биринчи марта 40 тадан кам гол ўтказишга қаратилган эди. Бироқ, голландиялик футболчи жамога келмади ва ҳозирда Клопп бунга бошқа ечим қидирмоқда.
Жоэль Матип ва Деян Ловренларнинг статистикаси анча яхши. 22 ўйинда биргаликта ҳаракат қилишиб, атиги бир ўйинда мағлубиятга учрашди. Бу жамоада қилинаётган ишлар манзарасида таҳсинга сазовор эмасдек.
Клоппнинг фақат ҳимояни кўзлаган трансферлари – Стивен Колкер (ижара), Матип (эркин агент), Раньяр Клаван (4 млн. фунт), Эндрю Робертсонлар (8 млн. фунт) шуни кўрсатдики, мураббий танловда адашди. Бунга қўшилмасдан илож йўқ.
Ўйинчиларга билдирилаётган кўпроқ ишонч
“Тоттенхем”га қарши ҳаракат қилган 11 футболчидан тўрттаси аллақачон жамоа билан хайрлашиб бўлган. Хусусан ўша ўйин қаҳрамони Мамаду Сако ҳам бор. Боз устига, 7 заҳира ўйинчисидан олтитаси ҳам “Ливерпул” сафини тарк этган.
Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтган дам олиш кунидаги баҳсда асосий таркибда ҳаракат қилганларнинг учтаси германиялик мураббий томонидан олиб келинган. Булар – Матип, Вейналдум ва Салоҳлар эди. Ўз навбатида айтиб ўтиш керакки, “Ливерпуль”нинг негизини Брендан Роджерс давридан қолган футболчилар ташкил этади.
“Энфильд”га келганидан бери Клопп ўзгартиришни истамаган ўйинчиларини олиб қолиб, ўйинни улар атрофида қурмоқда. Клоппнинг назарияси шундан иборатки, асосий ўйинчининг ўрни ўзгармагани маъқул. Айтайлик, Карло Анчелотти жамоани бутунлай янгидан қуради. Балки, Юрген Клопп баъзи ўйинчиларнинг қобилиятларини ошириб юборар? Бир ҳафта яхши ўйнаган аммо кейинга ҳафтада йўқолиб қолган футболчи керакли рецепт бўла оладими?
Деян Ловрен чемпионатда совринларни ютиб олишда ёрдам берадиган марказий ҳимоячи сирасига кирадими? Жордан Хендерсон инглиз “девлари”га қарши жамоасини рухлантира оладиган ярим ҳимоячи ва сардор дея оламизми? Клоппни a glass-half-full man дея оламиз, бироқ, дастлабки икки саволга “ҳа” деб жавоб бериш бироз мушкул.
Майдондаги етакчилик
Клопп заҳира ўриндиғи ёнидан туриб ҳар бир вазиятга бақириши, олқишлаши мумкин, бироқ кўпчилик мураббийлар майдонда жамоасини етаклай оладиган футболчтларга кўрсатмалар беради.
10 йиллар аввал “Ливерпул” таркиби етакчиларга тўла эди. Улар орасида Жерард, каррагер, Пепе Рейна, Сами Хюпья, Хаби Алонсо, Хавьер Маскерано ва Дирк Кюйтлар бор эди. Уларнинг барчаси ўз қисмида сардор эди. Уларда мағлубиятни дурангга, дурангни ғалабага айлантира оладиган метин ирода бор эди.
Ўша ўйинчилар энди жамоада йўқ, уларнинг ўрнини тўлдириш эса осон эмас. Албатта, бунга Клопп айбдор эмас, аммо у жамоасини етаклаб борувчи янги футболчи ҳам топа олганича йўқ.
Факт шуки, бу мавсумда “Ливерпул” 77-дақиқадан кейин гол уришда қийналмоқда, бу эса ғолиблик рухиятининг бор ёки йўқлигига боғлиқ.
Мувозанатни топиш
Ўтган мавсум якунида кўрдикки, жамоа ҳимоявий мустаҳкамликка эриша олган, қўшимчасига ярим ҳимоя учлиги ҳам анча мустаҳкам кўриниш ҳосил қилган. Буни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда ҳам гувохи бўлдик.
“Ливерпул”нинг ярим ҳимоя учлиги бу мавсумда 1 гол урган. Хендерсон эса Клопп қўли остида 2 йил ичида атиги 3 гол уришга эришган. Садио Маненинг сўнгги учрашувларда майдонда йўқлиги жамоанинг ҳужумкор савиясига қаттиқ таъсир қилди.
Энг муҳими ҳозирда жамоанинг эришаётган ривожланиши. Келаси мавсумда Наби Кейтанинг жамоага қўшилиши майдон марказини кучайтириши аниқ, бироқ Коутиньо кетадиган бўлса, майдон марказидаги мувозанат яна бузилади. Агарда Эмре Жан эркин агент сифатида кетадиган бўлса, бу бошқа муҳим йўқотишлардан бири бўлади.
Манба: www.penalti.asia

21.10.2017, 15:11 923 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш