Шаҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома имзолади

"Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Шаҳбоз Умаров Беларуснинг кучли жамоаларидан бири БАТЭ билан шартном аимзолади.


Борисов шаҳри расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчи БАТЭ сафига ёзги трансфернинг иккинчи ойнаси (15-28 сентябрь) пайтида қўшилади. Агар клуб бу пайтда уни ўз сафига жалб қилишни лозим топмаса, Умаров 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб борисовликлар сафига ўтади.

Шаҳбоз Умаров 1999 йилнинг 9 март куни Бўка туманида туғилган. У "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. Беларусь чемпионатининг жорий мавсумида у 2та гол уришга муваффақ бўлди.
Манба: fcbate.by

17.07.2020, 16:13 320 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш