Неймар – Кавани – Мбаппе учлиги: ўрмонни тўсиб турган дарахт

“ПСЖ” “Андерлехт”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, бироқ ишончли ўйин кўрсатмади. Ҳужум чизиғи ва жамоанинг қолган қисми орасида катта жарлик борлиги кўриниб қолди. Шунга қарамасдан, 3-турни ҳам ғалаба билан якунлаб, соврин сари навбатдаги қадамни ташлашди.
3 ўйинда парижликлар 12 гол уришди. Бундай натижа билан улар “Барса”ни ҳам, “Реал”, “Челси” ва икки Манчестер шаҳри клубларидан ҳам юқори натижани қайд этишди. Ҳужум учлиги эса шулардан 9 тасига муаллифлик қилишди. Камига уларнинг ҳар бир бу мавсумдаги 31 жамоанинг 29 тасидан кўп гол уришган. Кўриниб турибдики, самарадорлик майдонда яққол намоён бўлмоқда.
Бошқа томондан эса, ҳужум чизиғи рақиб ҳимоясидаги бетартибликларни қидиришда ҳам етакчилик қилишмоқда. Ўйиннинг 70 дақиқаси давомида парижикларнинг барча ҳужумлари айнан МСН учлигидан келмоқда. Ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғи вакиллари эса зудлик билан олдиндаги шерикларига ёрдамга етиб кела олишмаяпти.
“Андерлехт”нинг 1-бўлимдаги прессингига қарши Унай Эмери шогирдлари анча қийналиб бартараф қилишди. Буни ҳимоячи Маркиньос ҳам ўйиндан кейин тан олди: “Уларда жуда юқорида ўйнайдиган қанот ҳимоячилари бор эди ва уларни ҳимояга қамаб қўйиш ҳужумчиларнинг вазифасига кирмайди, бу ярим ҳимоячиларнинг иши. 1-бўлимда, бизда буни бошқаришда қийинчилик туғилди, кейинроқ эса барчаси изга тушди. Ҳужумчиларимиз эса ажойиб ҳаракат қилишди ва тўпни қайтариб олишда жонбозлик кўрсатишди.” “Андерлехт”нинг тактик схемаси парижликларнинг чизиқлари орасидаги жарликларни кўрсатиб берди. Курзава ва Рабьо томонидан қўриқланган чап қанот айниқса белгияликларнинг ҳавфли ҳужумлари маркази бўлди. Ўнг қанотда эса, Дани Алвеш ҳам ўзининг юқори савиясини кўрсата олмади ва ундан осонгина ўтиб кетаверган Оньекуру Ареола дарвозаси олдида бир қатор ҳавфли зарбалар йўллай олди. Барча учрашувларда бразилиялик ҳимоячидан юқори натижаларни кутиш ҳам ярамайди.
Адрьен Рабьо ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди: “Тўпни қайтариб олганимизда, олдинга жуда тез ўйнаймиз ва кўрдикки, ҳужумчиларимиз жойлашиб оломаган ёки майдонда жуда олдинда қолиб кетишган. Бизда эса уларни қўллаб-қувватлаш учун вақт йўқ. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи орасида 20 ёки 30 метр бор. Биз бунинг устида ишлашимиз керак бўлган элемент ҳисобланади. Бироқ шундай вазиятлар бўладики, биз ҳужумчиларимизга суянамиз, якунда айнан улар орадаги фарқни оширишади.”
Парижликларнинг Чемпионлар Лигасидаги мақсадлари бундай ўйин билан фақатгина гуруҳ босқичида амалга оширилиши мумкин. Ҳозирда унутмаслик керакки, “Селтик”, “Бавария” ва “Андерлехт” ҳам ўз чемпионатларида қийинчиликка дуч келаётган жамоалар. Ҳужумчиларга суяниб қолиш яхши ташкил қилинган жамоаларга қарши иш бермаслиги мумкин. Унай Эмерида бу муаммоларни бартараф қилиши учун бир неча ой бор. Мусобақанинг ҳал қилувчи паллаларигача испаниялик мураббий жамоада мувозанатни ўрната олиши керак бўлади.
Манба: www.francefootball.fr 

«ПСЖ», Неймар

20.10.2017, 15:05 3177 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш