Кики Сетьен «Барселона»нинг «Вальядолид»га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди

«Барселона» клуби Испания Ла Лига 36-тури доирасида 11 июль, шанба куни соат 22:30да сафарда «Вальядолид»га қарши саф тортади.


«Кўк-анорранглилар» устози Кике Сетьен ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ўтган турда қизил карточка олган 17 ёшли ҳужумчи Ансу Фати учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳимоячи Самюуэль Умтити, ярим ҳимоячилар Френки де Йонг, Артур ва ҳужумчи Усмон Дембеле ҳам қайдномадан жой олмаган.

Ўйин қайдномасига киритилган 18 нафар футболчи билан танишинг:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Нето;

Ҳимоячилар: Жерар Пике, Нелсон Семеду, Клеман Лангле, Хорди Альба, Роналд Араухо, Арнау, Хуниор Фирпо;

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Цехио Бускетс, Рикард Пуч, Артуро Видаль, Серхи Роберто;

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Мартин Брэйтуэйт, Антуан Гризманн, Луис Суарес.
Манба: daryo.uz

11.07.2020, 12:30 273 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш