Куртуа «Реал» рекордини такрорлаш учун битта ўйин қолди

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида «Реал» ўз уйида «Алавес»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


«Қироллик клуби» дарвозабони Тибо Куртуа Ли лиганинг жорий мавсумида 18-учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Бу борада «Реал» рекордини такрорлаш учун бельгиялик посбонга битта "қуруқ" ўйин қолди. Бу кўрсаткич бўйича рекорд Франсиско Буйога тегишли бўлиб, у 1986/87 йилги мавсумда "қаймоқранглилар" сафида 19та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Манба: sport24.ru

11.07.2020, 12:12 324 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш