«Реал» етакчиси учун мавсум эрта якунланадиган бўлди

Бразилиялик «Реал» ҳимоячиси Марсело жароҳати сабабли мавсумнинг қолган ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Марса нашрининг хабарига кўра, 32 ёшли ҳимоячи чап оёғининг суяклари шикастлангани сабабли уч ҳафтага сафдан чиққан.
Клуб унинг жароҳат ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Ушбу мавсумда Марсело «Реал» таркибида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ «Ливерпуль» сардори Хендерсон ҳам жароҳати сабабли мавсумни эрта якунлаши ҳақида хабарлар тарқалганди

Марсело, Реал

11.07.2020, 09:31 252 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш