Тарихий рекорд янгиланиш арафасида

“Реал” Мадрид кеча Ла Лиганинг 35-турида “Алавес” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кетма-кет 5 та ўйиндан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келаётган Тибо Куртуа кечаги ўйиндан сўнг мавсумдаги қуруқ сериясини 18 тага етказиб олди.
“Реал”да бир мавсумда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон эса Франсиско Буйо ҳисобланади. У 1986/87 йилги мавсумда нақд 19 та ўйинда гол ўтказмаган.
Энди бельгиялик посбон ушбу рекордга етиб олиши учун яна бир ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмаса кифоя.

Манба: Sports.uz

Куртуа, Реал

11.07.2020, 09:16 356 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш