Ажойиб футболчи ва олқишга лойиқ инсон. Маркус Рэшфорд майдон ташқарисида ҳам қаҳрамон

Сал аввалроқ Маркус Рэшфорд Буюк Британия парламентига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига етказиб бериладиган текин озиқ-овқатларни бекор қилмасликни сўраб хат ёзган эди. Лекин бу Рэшфорднинг майдон ташқарисидаги ягона қаҳрамонлиги эмас. Келинг бошқалари ҳақида суҳбатлашамиз.
Рождество
Ўтган рождество байрамида Рэшфорд кўнгиллилар жамоасини тузиб, Манчестердаги уйсиз инсонларга хайрия ёрдамларини қилган эди. У Selfridges дўкони билан боғланиб, шаҳарнинг бир нечта ҳудудида жойлашган тунаб қолиш учун жойлар бўйича ёрдам беришини сўраган.
Акция давомида оёқ кийим қутисига инсонлар нимани истаса солишар эди. Бу нарсалар ночор оилаларга тарқатилди.
“Мен туғилиб-ўсган жойим билан фахрланаман. Мен бу шаҳарни жуда яхши кўраман. Энди мени мақсадим улар ҳам рождествони яхши ўтказишига ёрдам бериш” – деган эди Рэшфорд.
Болакайнинг мактуби
2020 йилнинг феврал ойида Рэшфорд ёш мухлисидан мактуб олди. Мактубда болакай Маркусни мактабидаги шеърият мусобақасида ҳакам бўлишини сўрагани ёзилган эди.
“Ҳурматли, Маркус Рэшфорд, илтимос мактабимизда бўлиб ўтадиган шеърият мусобақасида ҳакам бўлинг. Манчестернинг кар ўқувчилари ўзи ёзган шеърларини ўқийди, сиз эса уларни баҳолайсиз. Балки совринлар ҳам берарсиз? Илтимос, 7 февралгача жавобингизни айтинг.”
Рэшфорд нафақат боришга рози бўлди, балки имо-ишоралар тилини ҳам ўрганяпти. Англияда карантин тугаши билан Маркус ўша мактабга бориб, болалар мусобақасини кўришга ваъда берди.
Болалар учун бепул овқатлар
Англияда пандемия туфайли мактаблар ёпилгани учун,  ночор оилалар озиқ-овқатдан чекланиб қолишди. Маркус Рэшфорд Fareshare хайрия фонди билан биргаликда болаларга ёрдам беришда қатнашди.
Унинг шарофати билан 20 млн фунт йиғилди.
“Манчестер Юнайтед” учун билетлар
               
Жон Берк бутун ҳаёти давомида “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилди. У саратон касаллигини енгиб ўтгач, Англияга, “Манчестер”ни ўйинини кўришга отланди. Лекин билетлар жуда қиммат эди.
Рэшфорд унга ёрдам берди. Фақат битта эмас, бир нечта ўйин учун билет олиб берди. 22 ёшли футболчи ўйиндан сўнг футболкасини Беркка берди.
Шифохонага ташриф
2017 йилдаги терактдан сўнг, Рэшфорд ва Жесси Лингард жабрланган болаларни кўриш ва уларни кайфиятини кўтариш учун шифохонага ташриф буюрди.
“Биз шаҳардаги оилаларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Терактдан жабрланган оилаларга ёрдам бериш бизнинг вазифамиз.”
Хеллоуин
Ҳамма ўз туғилган кунида совға олишни яхши кўради, лекин Рэшфорд 21 ёшини нишонлаётган вақтда бошқаларга совға беришни маъқул кўрди.
Рэшфорд кўчада болакайлар ўйнаётган майдонга борди ва улар билан кўришди. Болалар унинг туғилган куни эканлигини билгач, Happy Birthday ни бирга куйлашди. Маркус уларни ҳар бирига 20 фунтдан бериб чиқди. Тўғри, унча катта бўлган пул эмас, лекин бу ҳам хурсандчилик улашишни бир йўли.
Маьруфжон Очилов таржимаси

05.07.2020, 16:20 275 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш