Шекспир АПЛдаги ҳақиқатни гапирди

Англиянинг "Лестер Сити" жамоаси бош мураббийи Крэйг Шекспир АПЛда дастлабки тўрт омадсиз ўйиндан кейин мураббийга истеъфо берилиши нормал хол эканлигини айтди.
"Бу ҳақиқат, агарда тўрт ўйинда мағлубиятга учрасангиз, сизни ишдан бўшатиб юборишади. Ижтимоий тармоқ, телевидение, радиоларни эшитсангиз, бу нормал ҳолат эканлигини билиб оласиз. Асосийси - тўлқинланиб кетмаслик ва ҳар доимгидек ишлашингиз керак", - дейди Шекспир.
Олдинроқ, дастлабки 4 турда мағлуб бўлган "Кристал Пэлас" мураббийси ишдан олинганди.

16.10.2017, 20:40 480 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш