Порохсиз пушка. “Арсенал” ўртамиёна жамоага айланяпти (ми)?

14 йил олдин Арсен Венгернинг қойилмақом жамоаси “Барселона”га Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлган эди. Ўша пайтдаги жамоа кучли эди. Келаси мавсумда эса жамоа АПЛ чемпионлигига ҳам яқинлашган эди.
Қайта қуриш. Совринларни рад этиш
Анри Каталонияга кетганидан сўнг, “канонирлар” жамоа таркибини тубдан ўзгартиришни бошлади. Асосий таркибда ўша Чемпионлар Лигаси финалида қатнашган бирорта футболчи қолмади. Пирес, Юнберг, Коул, Кэмпбелл, Анри, Виейралар жамоада авлодлар алмашинуви учун замин яратиб, “Арсенал”ни тарк этди. “Енгилмаслар” авлоди “Енгаолмаслар” авлодига алмашди. Адебайор, Уолкот, Ван Перси ва Фабрегас бошчилигида жамоа тўртинчи ўрин учун кураш олиб борарди. Томошабоп ҳужумкор ойин, ёмон ҳимоя чизиғи ва тўлиб қолган лазарет “Арсенал” сўзи билан синоним бўлиб қолди.
Ўша муаммолар, очкўз раҳбарият
Жамоа президенти Кронке соврин ютмаса ҳам, жамоанинг ЧЛ йўлланмасини қўлга киритишидан хурсанд бўлар эди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси унга етарлича даромад олиб келар эди, бу эса мухлисларга ёқмасди. Жамоани тарк этган юлдузлар ўрнига ҳали танилмаган футболчилар олиб келинди, бир-иккита топ даражадаги футболчилар (Ўзил, Санчес) эса кутилган натижани бера олмади. Ҳали ҳам жамоанинг ҳимоя чизиғИ ачинарли аҳволда, лекин раҳбарият бу позицияга юқори даражадаги футболчи олиб келиш ҳақида бош қотирмаяпти.
Венгернинг кетиши, Эмери ва яна ўша ҳимоя
Тўртинчи ўринни ҳам эгаллай олмаган Арсен Венгер 17 йиллик мураббийлик фаолиятидан сўнг “Арсенал”ни тарк этди. Унинг ўрнига Унаи Эмери келди. Испаниялик мутахассис келганидан сўнг мухлислар жамоа яна совринлар учун курашга қўшилишини кутди. Жамоа Обамеянгни, Лено, Торрейра, Гендузи ва Сократис каби тажрибали футболчиларни олиб келди.
Эмерининг биринчи мавсуми ёмон ўтмади. Кучли тўртликка кириш учун 1 очко етмади. Европа Лигасида эса “Челси”га имкониятни бой берди. 0 соврин, Чемпионлар Лигасига чиқа олмади, лекин шунча ҳам мухлисларда кейинг натижалар учун умид бор эди.
Аммо кейинг мавсум эса бошиданоқ ёмон бошланди. Ғалати трансферлар (Луиз, Пепе), жамоа ичидаги келишмовчиликлар, қониқарсиз натижалар.
Эмери кетди, Артета, жадвал ўртасида
Эмери истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета бош мураббий этиб тайинланди. Артета Пепнинг шогирди бўлгани учун ҳамма ундан испаниялик мутахассис ўйин услубини кутган эди. Артета озгина вақт бериш керак. Туннел охиридаги ёруғлик кўринди, аммо туннел сал узунроқ экан.

03.07.2020, 12:56 295 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш