“Ливерпуль” ютди. Қандай қилиб? Юрген Клоппнинг бешта сири

Немис мураббийи АПЛ калитини топди.
“Ливерпуль” АПЛ чемпионига айланди. Клопп ваъда берганди ва бу ваъдасини бажарди. Бу “қизиллар”нинг 1990 йилдан бери илк чемпионлиги. Бу онларни 30 йил кутишга тўғри келди.
Ушбу мавсумни кузата туриб, “Ливерпуль” рақибларидан бир бош устун эканлигини тушуниш мумкин, акс ҳолда бундай натижага эришиш жуда мушкул. Бу ерда пул ва омад ҳеч қандай рол ўйнамади, Клоппнинг ҳаракатлари ўз самарасини берди. Юрген нима қилишни аниқ билди, жамоага чемпионлик руҳини бера олди. У нималар қилди?
“Энфилд”нинг кучи
Бошиданоқ Клопп мухлисларнинг таъсирини нотўғри баҳоламаслик кераклигини айтганди. Худди шу чизиқ бўйлаб “Майнц” ва “Боруссия”да ҳам юрган эди.
Ва у ёлғон гапирмаган эди: мураббий сифатида у доимо мухлислар билан мулоқотда бўлар эди ва уларни ҳар бир ўйинда фаолроқ бўлишини сўрарди. Бир қарашда оддийдек туюлган бу ҳаракатлар мухлисларнинг бирлашишига ва жамоанинг омадсизлиги ўтиб кетишига ишонишига олиб келди.
Клопп ҳар бир пресс-конференсия олдидан “12 ўйинчи” бўлган мухлислар билан суҳбатлашади.
Ҳаттоки, “Кристал Пэлас”га мағлубиятдан сўнг Юрген бўш трибуналарга қараб: “Тасаввур қилинг, стадионда 55 минг томошабин бўлганида, ажойиб иш бўларди.”
Интенсивлик
Юрген Клопп ўз вазифаларини кўпинча жамоанинг бошқа ходимларига топширади. Масалан, унинг ёрдамчиси Пепейн Лейндерс Кубок Лигаси доирасида ОАВда гапира бошлади.
Голландиялик мутахассиснинг интенсивлик (шиддат) борасидаги гаплари мухлисларга ёқди. Биламиз, “қизиллар”нинг машғулотлари осонмас, лекин немис мураббийининг талаблари жуда катта. Бу эса футболчиларнинг янада қаттиқроқ меҳнат қилишига сабаб бўлади. Шунинг учун гап интенсивлик. Ҳужумкор услуб ва босим ҳақида гап кетганда “Ливерпуль” билан тенглашадиганлар кам.
Трансферлар
Юрген Клопп кучсиз жамоани қабул қилган дея олмаймиз, лекин у жамоа раҳбариятига ўз таъсирини ўтказа олди. У ва спорт директори Майкл Эдвардснинг ҳаракатлари эвазига жамоанинг истеъдодли футболчилари дунёнинг энг яхши футболчиларига айланди.
“Уайт Харт Лейн”да нурсиз дурранг билан бошлаган таркибдан фақатгина тўрт киши қолди.  Ёзда Адам Лаллана ва Натаниэл Клайн кетишини ҳисобга олсак, фақатгина Жеймс Милнер ва Дивок Ориги қолади.
Жамоани қайта қуриш осон кечди. Клопп келишига қадар фақатгина Гомес, Хендерсон ва Фирминолар асосий таркибда эди.
Немис мураббийининг назорати остида жамоага Алисон Бекер, Виржил ван Дейк, Эндрю Робертсон, Фабиньо, Жоржиньо Вейналдум, Наби Кейта, Муҳаммад Салоҳ, Алекс Окслейд-Чемберлен, Харви Эллиот ва Такуми Минамино каби футболчилар жалб қилинди. Трент Александер-Арнольд ва Неко Уильямс каби футболчилар жамоа академиясидан олиб келинди.
Футболчиларни сотишда ҳам Клопп ақлли қарорлар қабул қилади. 142 млн фунт эвазига сотилган Филиппе Коутиньо Алисон ёки Ван Дейк каби футболчиларнинг харид қилинишига йўл очган.
Янги штаб
Клопп жисмоний тайёргарликлар бўлимини кучайтириш кераклигини тушунган эди. Шунинг учун “Бавария”дан Андреас Корнмайер, Қатардан эса Филипп Якобсен олиб келинди. Мюнхендан яна Мона Неммер ҳам чақирилди. У футболчиларнинг тўғри овқатланишига эътибор қаратади. Ундан ташқари психолог Ли Ричардсон, сёрфингист Себастян Штойдтнер каби мутахассислар ҳам жамоа муваффақиятига ўз ҳиссаларини қўшишган.
Юрген Клопп жамоа штабига жудаям ишонади.
Журналистлар тили
Бошиданоқ Клопп журналистларни ёқтирмаслигини очиқчасига баён қилди. Биринчи пресс-конференсиядаёқ газетачилар савол бераётганда уни расмга олган фотографни танқид қилди. Кейинчалик у прессани ёқтирмаслигини тан олди.
Буни кўпчилик ниқоб деб ҳисобласа-да, аммо Клопп ҳақиқатдан ҳам ОАВ билан ҳисоблашмайди, лекин улардан узоқлашиб ҳам кетмайди. Ҳар доим интервюларида камтарликни сақлайди. “Ливерпуль” расман чемпион бўлмагунча “биз ғолиб бўлмагунча ҳеч нарсага эришмаймиз” деган эди.
Маьруфжон Очилов таржимаси

"Ливерпуль", АПЛ, Клопп

01.07.2020, 19:55 389 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш