“Челси” харид қилмоқчи бўлган беш нафар ҳимоячи

“Челси”да ўзгаришлар давом этяпти. Мураббийлар, жамоа фалсафаси, ўйин услуби ва албатта футболчилар.
   Фрэнк Лэмпард қўл остида жамоа тезкор ва чиройли ўйин кўрсатяпти, лекин ҳимоя борасида эса мақтана олмайди. Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Курт Зума ва Фикайо Томори жамоалар орзу қиладиган ҳимоячилар эмас. Шунинг учун трансфер ойнасида лондонликлар ҳимоячи сотиб олишга қарор қилган. Бугун жамоа учун мос келадиган беш нафар ҳимоячи ҳақида суҳбатлашамиз.
Самуэль Умтити
“Барса”нинг охирги йилладаги асосий таркиб футболчиси ва Жаҳон чемпиони ҳисобланган Самуэль Умтити янги мураббий Кике Сетьен билан келиша олмаяпти. Мураббий тажрибали Умтитидан кўра ёш бўлган Рональд Араухога кўпроқ имконият беряпти. Табиийки, бу франсуз футболчисига ёқмаяпти.
Ишончли, тезкор ва кучли футболчи Лондон жамоасига мос тушади. Ундан ташқари футболчи чапақай, “Челси” ҳимоячилари ичида эса чапақай футболчи йўқ. У 26 ёшда ва чемпионлик менталитетига эга. Умтити “Челси” учун идеал вариант
Габриэл Магальяйнс
Габриэлга Лондоннинг биратўла икки жамоаси: “Арсенал” ва “Челси” қизиқиш билдиряпти. У 2017 йилда “Лилл”га ўтган ва ҳозирда жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи ўртача ҳар бир ўйинда битта блокировка, 1,7 марта тўп олиб қўйишни амалга оширган.
Натан Аке
              
“Челси” тарбияланувчиси бўлган Натан Аке анчадан буён ўз жамоасига “қайтяпти”. Агарда миш-мишларга ишонадиган бўлсак.
Акенинг қайтиши кўпчиликни, жумладан, бошқа тарбияланувчилар Рис Жеймс, Тэмми Абрахам ва Мэйсон Маунтларни хурсанд қилиши мумкин. Натан Аке “Челси” учун хавфсиз вариант ҳисобланади. Чунки у ачадан буён АПЛда тўп суради ва бемалол жамоага мослашиб кета олади. Қўшимчасига у лондонликларнинг муаммоли позитсияларидан бири – чап қанотда ҳам тўп сура олади.
Агарда “Борнмут” рози бўлса, “Челси” ажойиб ҳимоячини қўлга киритади.
Калиду Кулибали
                
Ёш ва истеъдодли футболчилар яхши, аммо тажрибали футболчи олиб келинса-чи? Масалан,  Кулибали бемалол Ван Дейк ва Варан каби футболчилар даражасида ҳисобланадиган ҳимоячи.
29 ёшли сенегаллик футболчи камдан-кам хато қилади. Иккинчи қаватда ҳам устунликни ҳеч кимга бермайди. Бошқача қилиб айтганда, Кулибали шунчаки ҳимоячи эмас, у – етакчи. Салгина агрессивроқ ва техникаси кучли бўлган футболчи.
Калиду ҳозир лондонликлар ҳимоясида етишмаётган ўзига ишончни қайтара оладиган футболчи.
Льюис Данк
               
Аввалроқ журналистлар Льюис Данкни “Челси”га ўтаётганлигини айтишган эди, лекин “Брайтон энд Хоув Альбион” сардори севимли жамоасини тарк этишга шошилмаганди. Ҳозирда англиялик футболчи лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. Унинг нархи 50 млн евро.
28 ёшли футболчи ҳалигача гранд жамоаларда тўп сурмаган, аммо унинг АПЛдаги тажрибаси “Челси”да унга ёрдам бериши мумкин. Лондонликлар тезроқ ҳаракат қилмаса, футболчи тез орада бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.
Маруфжон Очилов таржимаси
 
 

29.06.2020, 13:34 534 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш