Топ-5: "Челси"дан кетиш энг тўғри вариант эди

"Penalti.uz" нигоҳи "кўклар" сафини тарк кетиб, юлдузга айланган футболчиларга қаратилди.
2003 йилда россиялик бизнесмен Роман Абрамович Лондоннинг "Челси"сини харид қилди ва нафақат Англия, балки бутун Европадаги энг катта жамоалардан бирига айлантириш борасида ишларни бошлаб юборди. Катта маблағлар сарф этилдики, натижа ўзини узоқ куттириб ўтирмади. Тез орада "аристократлар" Лодонда "болғачилар", "шпорлар, ҳатто "тўпчилар"дан ҳам олдинда эътироф қилина бошлади. Янги "Челси" ёрқин юлдузлар ўйнайдиган, суперклуб эди.
Сўнгги йилларда шундай футболчилар ҳам бўлдики "Челси"дан кетибгина ўзининг "пик"ига чиқди. Ҳозир шундай футболчилар ҳақида сўз юритишни лозим топдик.

Арьен Роббен, 2004-2007
106 ўйин, 19 гол, 22 асист
Роббеннинг "Челси"даги фаолияти омадсиз эмасди, у ўйин амалиётига эга, баъзан катта саҳнада ҳам пайдо бўлгувчи футболчилардан эди. Бироқ, Лондон клубини тарк этиш унга яхши таъсир қиллди. Арьен ажойиб футболчидан супер юлдузга айланди. Тўғри, жароҳатлар унинг "Реал"да ўзидан кутилган ўйинни намоён қилишига халал берди, аммо "Бавария"... Мюнхен клубида "учар голланд" чинакамига уча бошлади. Янги жамоасидаги илк жамоасидаёқ 23та гол урди ва "Бавария"нинг етакчисига айланди. У немис грандидаги 10 йиллик фаолияти давомида жароҳатларга қарамай, 144 гол, 101та самарали узатманинг муаллифига айланди. 8 бор Бундеслигани, 5 марта Германия кубогини ютди, шунингдек, ЕЧЛ (мусобақа финалида айнан Роббен ҳал қиувчи голни урганди) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғалаба қилди.

Хуан Куадрадо, 2015-2017
15 ўйин, 1тагина асист
Бразилиядаги мундиалда (2014) Колумбия терма жамоаси сафида Хуан Куадрадо, Хамес Родригес сингари футболчилар порлади. Жамесни "Реал", Куадрадони "Челси" ўз таркибига қўшиб олди. Лондон клуби колумбиялик футболчи орқали жамоанинг қанотларини кучайтиришни мақсад қилган эди, аммо Куадрадо Азар ва Виллиан сингари вингерлар билан курашда "синиб қолди". Шундан кейин Куадрадо "Ювентус"га ижарага берилди. Массимиллиано Аллегри ярим ҳимоячига ишонч биллдириб, асосий таркибда мунтазам майдонга тушишини таъминлади. Ўз навбатида футболчи ҳам мураббийнинг ишончини оқлади ва расман "кекса синьора" вакилига айланди. У Маурицио Сарри давридаям ўз ўрнини йўқотиб қўймади. Жорий мавсум фулбэк сифатида ҳаракатланаётган Куадрадо италиялик мутахассиснинг энг ишонган шогирдалридан ҳисобланади.

Ромелу Лукаку, 2011-2014
15 ўйин, атиги 1та голли узатма
Ажабланарли томони шундаки, Лукаку "Вест Бромвич" ва "Эвертон"да ижара асосида ўтказган ажойиб мавсумларидан кейин ҳам "Челси"да қўним топа билмади. Жозе Моуринью бир пайтлар "янги Дрогба" деб аталган футболчининг мерсисайд клубига сотиб юборилишини талаб қила бошлади. Португалиялик мутахассис МЮ бошқарувига келгач бельгиялик форвард борасидаги фикрини ўзгартирди ва "Олд Траффорд"га чорлади. Бу пайтга келиб Лукаку АПЛда ўз позицияси бўйича энг яхшилардан эди, шу туфайли "найза" 84 млн еврога баҳоланди. Манчестерда Ромелу барқарорлик кўрсатди, голлар урди, аммо ўтган йилнинг ёзида Миланнинг "Интер"ига бериб юборилди. У "нерадзуррилар" учун 23та гол уришга ҳам улгурди. Эҳтимол, Лукаку 2014 йилда "Челси"дан кетмаса, ҳозир Бельгия ёки Португалия чемпионатларида тўўп тепиб юрган бўларди.

Кевин Де Брюйне, 2012-2014
"Де Брюйне "Челси" ўйинчилари бошдан кечирадиган ҳаётга мослаша олмади. Бу ерда жуда кўп меҳнат қилиш ва рақобатга тайёр бўлиш керак", — деганди Жозе Моуринью бельгиялик футболчининг "Вольфсбург"га сотилиши олдидан. Аммо тез орада ярим ҳимоячи португалиялик "беназир"ни пушаймон қилди. У Бундеслигада бетакрор ўйинлар кўрсатди ва чемпионатнинг бир мавсумида амалга оширилган голли узатмалар бўйича рекорд ўрнатди. Германиядан Англияга қайтгач эса "Манчестер Сити" етакчисига айланди. Ўз позицияси бўйича нафақат "туманли альбион", балки бутун дунёдаги энг яхши ўйинчилар қаторида эътироф қилина бошлади. Сўнгги йилларда муьахассислар АПЛдаги энг кучли ўйинчи сифатида айнан Кевинни кўрсатишяпти.

Муҳаммад Салоҳ 2014-2016
19 ўйин, 2 гол, 4та самарали узатма

"Челси" Салоҳни "Базель"дан Виллианнинг вориси сифатида харид қилди. Муҳаммад ярим йил давомида бу вазифани муваффақият билан уддалади, аммо набатдаги трансфер ойнасида Абрамович уни ижарага бериб юборишни маъқул кўрди. "Фиорентина" ва "Рома"да ўзини яхши кўрсатган футболчига "аристократлар" бефарқлик билан қаради - 2016 йилда у Рим клубига сотиб юборилди. Салоҳ ўз устида ишлашда давом этди ва бир йилдан сўнг "Ливерпуль" аъзосига айланди. Англияга қатган мисрлик Муҳаммад илк уринишда АПЛнинг энг яхши тўпурари ва ўйинчисига айланди. Футболчи кейинги мавсумларда ҳам порлашда давом этмоқда. Ўтган мавсум клуб билан Европада тенгсиз деб топилган футболчи энди бу ишни Англияда такрорлашга яқин турибди.
Эътибор қилган бўлсангиз, юқорида номлари тилга олинган футболчиларнинг барчаси "Челси"ни тарк этганидан кейин топ даражага чиқди. Агар Лондон клубида юраверса, эҳтимол, заҳира ўриндиғининг ажралмас бўлаги сифатида фаолиятини якунларди. Бу каби футболчилар жуда кўп, кейинги мақолаларда уларга ҳа тўхталамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Фахриддин Рўзиев

"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ, Де Брюйне «Манчестер Сити»

21.06.2020, 13:17 495 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш