Муҳаммад Алининг мухлиси

1992 йилнинг 15 июнида Ливерпуль ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ ҳам туғилган.
 
Миллионлаб мухлисларига эга бўлган йигит нафақат ҳужумчилар учун, балки оддий инсонлар учун ҳам яхшигина намуна.

Муҳаммад Алининг мухлиси ҳисобланади. Унинг исми, албатта, машҳур боксчининг исмига қўйилмаган, лекин у ўз фаолиятини ҳам Али сингари кечишини истайди. Қисман ўхшашлик излайдиган бўлсак, Челсидаги оғир фаолиятидан сўнг Муҳаммад Али нокдаун ҳолидан тура олгани каби тура олган ва мавсумни 43 голи билан якунлаган.

Салаҳ ўзи туғилиб ўсган Нагриг қишлоғи ҳақида кўп қайғуради. Ҳалигача у ерда мактаблар қуради, ёпиқ стадионлар ва доим спорт инвентарлари жўнатиб туради.

2017 йили Муҳаммад Миср миллий валютасини қутқариб қолган. Давлат мутасаддилари валютани ушлаб қолиш учун чет эл валютаси зарурати борлигини айтишганида, биринчилардан бўлиб 210 минг фунт стерлинг хайрия қилган.

Шу билан биргаликда, жуда камтар йигит. Мисрни 32 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига олиб чиққанида, мисрлик бизнисмен унга вилла совға қилишни истаган, Салаҳ эса, унга вилласи керакмаслигини, унинг ўрнига қишлоғингизга ёрдам берсангиз, мени совғани қабул қилди, деяверинг, деган.

Ёшлигида ўнг қанотда ҳимояда ўйнаганини кўпчилик билмаса керак. Эль Мовкалун жамоаси машғулотларига бешта автобусдан фойдаланиб борар экан, футболдан воз кечишни бир лаҳза бўлса ҳам ўйламаган. Бир куни жамоаси асосий рақиби устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганида, ҳамма кийим алмаштириш хонасида хурсанд бўлиб рақсга тушаётганида, ёшгина Муҳаммад йиғлаб ўтирганини кўришади. Мураббий ундан нега бу аҳволдалигини сўрайди. Салаҳ тўртта гол урилган оқшом гол ура олмаганидан хафалигини айтади. Шундан кейин мураббий уни ҳужумга қўя бошлайди. Бу эса, жамоага фойда келтиради – U16 ва U17 таркибида 35 та гол билан якунлайди мавсумни.

Уни Миср Мессиси дейишади, аммо кўпроқ Роналдуни эътироф этади. Сабаби эса – кўп меҳнат қилади, дейди. Ўзи ҳам устида кўп ишлаганидан шу хулосага келган, шекилли.

Дунёнинг энг тезкор футболчиларидан бири. Ҳатто ФИФА ўйинларида ҳам тезлиги Роналдудан кўпроқ қилиб кўрсатилган. БейнСпортс махсус тадқиқот ўтказган ва кўп ҳолда 70 метрни 7 секундда босиб ўтадиган Муҳаммад Салаҳни Усейн Болт билан бир хил югуради, деган хулосага келган. Бу таққосда футболчи майсага ботадиган бутсада югуриши ҳисобга олинган ва йўқотадиган вақти айириб ташланган.

Муҳаммад Салаҳ шунингдек ўта художўй инсон. Ҳар гол урганидан сўнг қўлини самога кўтариши кўпчилик учун тушунарли, 35 градусли иссиқдаги рамазон кунларида ўйин пайти сув узатилганида рад қилган. Қизига Макка шаҳрининг ҳурматига Мекка деб исм қўйиб ўзгартирган. Нега деб сўралганида, машҳур “Мекка Бинго” казиносига ўхшаш бўлиб қолишидан қўрққанман, деб жавоб берган. Исмнинг ёзувини ўзгартирган сўнг.

Салаҳ бугунги кунда Месси ва Роналду ёнида Олтин тўп учун курашган камсонли юлдузлардан бири. Жамоаси коронавирус ўртага аралашмаса, ўттиз йилдан кейин ниҳоят АПЛ чемпионлигини қўлга киритарди. Мисрнинг мундиалга қанчадан сўнг боргани ёдингизга тушгандир? Ҳа, ҳаммаси ўхшаш. Мана шу сиймо борлиги учун унинг сабаби борлигини ҳам айтиб ўтамиз.

Хайрулла Ҳамидов.
Манба: @xayrulla_hamidov

16.06.2020, 08:10 368 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш