13 июнь куни жонли эфирда Соса Сола Ўзбекистон кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади

13 июнь куни жонли эфирда Соса Соlа Ўзбекистон кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади
13 июнь куни Соса-Соlа Ўзбекистон кубоги биринчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Шу куни Соса Соlа Суперлига 4-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашувнинг танаффусида «Бунёдкор» стадионида Соса Соlа Ўзбекистон кубоги биринчи босқичига қуръа ташланади. Қуръа «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Ушбу босқичда Про лиганинг барча 8 жамоаси иштирок этади. Қуръа саккиз жамоани тўрт жуфтликка ажратиб беради. Иккинчи босқичга йўл олган тўрт жамоа яна икки жуфтлик ҳосил қилади. Ғолиблар Соса Соlа Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади.
Таъкидлаш жоиз, «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» ўйини 13 июнь куни соат 19:00 да старт олади.

Бунёдкор, Суперлига

05.06.2020, 10:27 295 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш