"Тоттенхэм" ва "Марсель" бир футболчи учун даъвогарлик қилмоқда

Унда 2 та таклиф бор.
“Ренн” клуби форварди Мбайе Ньянг фаолиятини Франциянинг бошқа жамоасида ёки Англияда давом эттириши мумкин.
L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли сенегаллик футболчига «Марсель» ва «Тоттенхэм» клубларидан таклифлар бор. Лондон гранди Ньянг билан бу борада алоқага чиққан, аммо унга озроқ ўйин амалиёти ваъда қилмоқда.
Унга шунингдек, “Марсель” бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ҳам қизиқмоқда. Эътиборлиси, Ньянгнинг хотини айнан марселлик ҳисобланади. У яқиндагина ушбу шаҳардан вилла ҳам сотиб олди.
Canal Football Club тарқатган хабарга кўра, Ньянг ҳатто камроқ маош эвазига бўлса ҳам “Марсель”га ўтмоқчи. “Ренн” эса уни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Ньянг жорий мавсум Франция чемпионатида 26 та ўйинда 10 та гол урди. Унинг ҳозирги ойлик маоши 220 минг еврони ташкил этади.

01.06.2020, 15:40 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш