"Арсенал" мухлислари тинчланиши мумкин

У бунга қандай қарайди?
Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг “Арсенал”да қолиши мумкин.
L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, “канонирлар” 30 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишган. Аммо, янги келишув шартлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Обамеянг АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

01.06.2020, 14:00 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш