"Атлетико" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Уни Лондонга чорлашяпти.
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Стефан Савич "Тоттенхэм"нинг асосий трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда Todo Fichajes нашри хабар тарқатмоқда.
Гап шундаки, "шпорлар" 29 ёшли черногориялик футболчини мавсумлар оралиғида шартномаси якунига етадиган бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда. "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ушбу трансферга розилик билдирган.
Савич жорий мавсум “Атлетико” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг трансфери эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

01.06.2020, 13:50 72 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш