“Машъал” футболчилари коронавирус учун тест топширди

Расмий хабар.
Муборакнинг "Машъал" клуби коронавирус учун тест топширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча "Машъал" футбол клуби базасига Қарши шаҳридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари ташриф буюриб, жамоанинг жами 45 нафар аъзоси – футболчилар, мураббийлар, персонал ходимлардан коронавирусга намуна олди.
Қайд этиш жоиз, тест топширган жамоанинг барча аъзолари соғлом эканлиги аниқланди ва уларга махсус ҳужжат тақдим этилди.
Илгарироқ, "Бунёдкор" футболчиларидан ҳам суртмалар олингани ва натижалар манфий чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

01.06.2020, 12:00 29 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш