Манба: Жалолиддин Машарипов Европага йўл олиши мумкин. Даъвогар клуб "Пахтакор" сўраган пулни беришга тайёр

Машарипов устозининг собиқ жамоасига бориши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов Европага йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг karadeniz газетаси хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, "Трабзонспор" клубининг собиқ футболчиси Шота Арвеладзе бошқараётган "Пахтакор" клубидаги ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов Европага йўл олишни ва "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда.
"Шерлар" футболчи учун Туркия клубидан 2 миллион евро сўраган. "Трабзонспор" эса Машарипов учун ҳар қандай пулни беришга тайёр.

Россия клублари Шомуродов учун сарфланган пулга Машариповни ҳам олишлари мумкин. Бироқ "Пахтакор" бунга кўнмайди

5731582805730

01.06.2020, 11:00 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш