Санчо! У Месси, Роналду, Суарес ва Азарнинг натижасини такрорлади

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслиганинг 29-тури доирасида бўлиб ўтган «Падерборн»га қарши учрашувнинг (6:1) асосий қаҳрамонига айланди.
 
20 ёшли англиялик футболчи мазкур баҳсда хет-трикка эришди.

Бундеслига доирасида Санчо ҳисобидаги голлар сони 17тага, узатмалар эса 16тага етди. "Squawka" тарқатган хабарга кўра, Жейдон 2006/07 йилги мавсумдан бери Европанинг топ-5 чемпионатларида бир мавсумда 15дан ортиқ гол урган ва 15тадан ортиқ узатма берган бешинчи футболчига айланди. Бунгача Лионель Месси (4 марта), Эден Азар (2 марта), Криштиану Роналду ва Луис Суарес шундай натижани қайд этишган эди.

Санчо ушбу мавсумда «Боруссия» сафида барча мусобақалар доирасида 39та ўйинда 20та гол урди ва 19та голга узатма берди. Унинг дортмундликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Мессининг натижалари:
2010/2011 — 31 гол + 18 ассист
2011/2012 — 50 гол + 16 ассист
2014/2015 — 43 гол + 18 ассист
2015/2016 — 26 гол + 16 ассист

Азарнинг натижалари:
2011/2012 — 20 гол + 16 ассист ("Лилль")
2018/2019 — 16 гол + 15 ассист ("Челси")

Роналдунинг натижаси:
2014/2015 — 48 гол + 16 ассист ("Реал")

Суареснинг натижаси:
2015/2016 — 40 гол + 16 ассист
Манба: sport24.ru

01.06.2020, 10:57 65 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш