У Хитойга қайтиб кетмайди

Агент барчани қизиқтирган саволга жавоб берди.
“Манчестер Юнайтед” клубида ижарада ўйнаётган “Шанхай Шеньхуа” форварди Одиона Игалонинг агенти Атта Анеке мижозининг келажаги ҳақида гапирди.
“Биз ижара шартномасини узайтиришга яқинмиз. Бу эса Игало 2021 йилнинг январига қадар МЮда қолишини англатади”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, нигериялик футболчининг ижара муддати 31 май куни ўз ниҳоясига етди. Давралар оралиғида “Манчестер Юнайтед”га келиб қўшилган Игало АПЛда 4 та ўйинда майдонга тушди.

01.06.2020, 10:10 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш