МЮда жиддий йўқотиши. Погба ўзига янги жамоа танлади

"Ювентус" ва "Реал" Погбани ололмади
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини ўз ватанида давом эттиришга розилик берди.
Аслида франциялик футболчи “Ювентус” ёки “Реал”да тўп суришни истаган эди. Бироқ, туринликлар ҳам, мадридликлар ҳам бу футболчини олишга тайёр эмасликларини маълум қилгач, Погбанинг орзуси амалга ошмайдиган бўлди.
Ёзги трансферлар олидан Погбада иккита вариант қолганди. Биринчиси, Манчестерда қолиб, кейинги трансфер бозорини кутиш. Иккинчиси эса ПСЖ таклифини қабул қилиш. Поль ватанига қайтишни маъқул кўрди.

01.06.2020, 09:30 91 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш