А Серия формати ўзгариши мумкин

Италия футбол федерацияси раҳбари Габриеле Гравина А Серия форматини ўзгартириш мумкинлигини маълум қилди.


"Агар турнир 12 сентябрда бошланса, мавсумни ўз вақтида якунлаш учун қишки танаффус пайтида баъзи саналарни кечиктиришимиз керак бўлади. А серия одатий форматда бошланади деб умид қиламиз, аммо бошқа вариантлар ҳам истисно қилинмайди.

Б режаси — плей-офф ва плей-аут. Бу тезлаштирилган формат, шунингдек, спорт принципини ҳам кафолатлайди”, — дея Гравинанинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг жорий мавсуми 20 июнда тикланиши керак.
Манба: soccernews.ru

31.05.2020, 03:27 151 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш