«Пахтакор» Машариповнинг трансфери учун сўраган сумма «Трабзонспор»ни чўчитиб юборди

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга Туркиянинг «Трабзонспор» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бериб ўтган эди.


Трабзонликлар ўйинчининг нархи билан қизиқишган, "Пахтакор" сўраган сумма клубни шокка тушириб қўйди, дея хабар тарқатди Туркиянинг Haber61 нашри. Манбада айтилишича, тошкентликлар ўз футболчиси учун 6 миллион евро сўрашган.

Шу боис, "Трабзонспор" клуби Машарипов масаласини кун тартибидан олиб ташлашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе шогирдини ўзининг собиқ жамоаси "Трабзонспор"га таклиф этган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

30.05.2020, 11:56 621 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш