Ёзда амалга ошиши мумкин бўлган рокировкалар

Қимматбаҳо трансферлар ўрнига жарангдор алмаштиришлар амалга оширилади.
Пандемия ҳамма жойга ўз таъсирини ўтказа олди. У жаҳон футболи иқтисодига ҳам жиддий путур етказди. Энди биз қимматбаҳо трансферлар ўрнига футболчи алмаштиришлар, эркин агентлар ва ижарага олинган футболчиларни кўришимиз мумкин. Ҳаттоки, гранд жамоалар ҳам энди ўйлаб трансферларга қўл уришади. Балки рокировкаларни ҳам гувоҳи бўлишимиз мумкин. Келинг қайси футболчилар бир-бирларини алмаштириши мумкинлигини муҳокама қиламиз.
Томас Партей – Александр Льяказетт
Микель Артета жамоани қайтадан қурмоқчи. Аммо буни пулни тежаган ҳолда амалга ошириш ниятида. Нашрлар хабарларига кўра, “канонирлар” биринчи навбатда шартномаси янкунига етган футболчиларни излашяпти. Ундан ташқари футболчи алмаштириш борасида ҳам ўйлаб қўйишган.
Мураббийни айниқса “Атлетико” футболчиси Томас Партей қизиқтиряпти. Футболчи учун Льяказеттни беришга тайёр. Telegraph хабарига кўра, “матрасчилар” ҳам француз футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳужумчининг ўзи бу хабарларни рад этяпти.
Агарда бу рокировка амалга ошмаса, “Арсенал”да испан жамоасини қизиқтириши мумкин бўлган бошқа футболчилар бор, масалан, Маттео Гендузи, Шкодран Мустафи ва Пьер-Эмерик Обамеянг каби.
Лерой Сане – Давид Алаба
Бир неча ойдирки, “Бавария” Лерой Санега қизиқиш билдирмоқда. Ўтган йилдаёқ Сане Германияга қайтиши мумкин эди.
Трансфер 100 млн атрофида бўлиши керак эди, аммо пандемия барча режаларни ўзгартириб юборди. Энди эса гап қандайдир 40 млн евро ҳақида бўлади. “Сити” энди бундай таклифларни кўриб чиқмаслигини инобатга олган ҳолда, мюнхенликлар қизиқарлироқ таклиф билан чиқишмоқчи. Санени Алабага алмаштириш таклифи. Эслатиб ўтамиз, Давид Алабага Италиянинг “Интер” жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти.
Гвардиолага эса универсал футболчи бўлган Алаба керак. Уни мураббий ҳимоячига муҳтож.
Аарон Рэмзи – Пол Погба
“Ювентус” ҳали ҳам Погба билан шартнома тузиш ниятида. Лекин энди улар 100 млн тўлаш нияти йўқ.
“Манчестер Юнайтед” ҳам эски аразларни унутиб, франсуз футболчисига жамоа етакчисига бўлиб олишига имкон бермоқчи.
CalcioMercato мухбири Фабрицио Романонинг фикрига кўра, “МЮ” можароларга сабаб бўладиган футболчисидан қутулиши учун Аарон Ремси сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирган. Bleacherreport эса Турин жамоаси уэлслик футболчини қўйиб юбориш нияти йўқлигини таъкидлаб ўтди.
Балки, бу рокировка амалга ошиб қолар. Ахир айтишадику, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди.
Деклан Райс – Эрик Дайер
“Вест Хэм” ҳозир қийин аҳволда ва жамоа бир қанча футболчиларини сотиши мумкин. Ҳаттоки, алмаштириб бўлмас футболчи ҳисобланадиган Деклан Райс ҳам жамоадан кетиш эҳтимоли бор.
The Guardian хабарига кўра, англияликлар Райс учун 70 млн фунт талаб қилишяпти. Аммо ҳозирги вазиятда ҳеч қайси жамоа бунча пулга футболчини сотиб олмайди. “Тоттенхэм” бошқачароқ таклиф билан чиқди: Райсни Дайерга алмаштириш.
“Вест Хем” эса Деклан учун нақд пул тўланишини истамоқда. “Шпорлар”дан ташқари футболчи учун “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” кураш олиб боряпти.
Муаллиф: Маруфжонм Очилов

26.05.2020, 17:41 733 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш