Неймар 4 йилда неччи марта қизил карточка олганини биласизми?

Неймарнинг “Барселона”даги 4 йиллик саёҳати якунига етди. Бу саёҳатга “ПСЖ” нуқта қўйди. Хўш, Неймар Каталонияда ўтказган 4 йили ичида қандай натижалар қайд этди? Неччи марта қизил карточка олди? Сариқ карточкачи? Қуйида шу ҳақда сўз юритилади.
Неймар “Барселона” сафида жами 186 марта майдонга тушди. Шу ўйинларда у рақиблар дарвозаларини 105 марта ишғол этди. Қолаверса, 80 марта жамоадошларини самарали узатма билан таъминлади.
Неймарни қўпол ўйинчилар сирасига кирита олмаймиз. Боиси бразилиялик ҳужумчи 186 та ўйинда 43 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган. Қизил карточкалар сони эса унда жуда кам — Неймар атиги бир марта майдондан четлаштирилган.
У қўлга киритган ютуқлар эса ҳаммани ҳайратга солиши табиий. Хусусан, Неймар 4 йил ичида 2 марта Испания чемпионатида ғолиб чиқди. 3 марта Испания кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Еврора Чемпионлар лигаси, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Испания суперкубоги ғолибига ҳам айланди. 

04.08.2017, 11:58 6227 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш