"Боруссия Д" бош мураббийи: Гётце ҳозирги тактикамизга тўғри келмайди

У бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин.
“Боруссия” Дортмунд клуби бош мураббийи Люсьен Фавр жамоа ярим ҳимоячиси Марио Гётце ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Энди биз 3-4-3 схемаси бўйича ўйнаймиз. Мен Гётце билан гаплашдим, у бу тактикага тўғри келмайди. Бу борада тўғрисини айтишим керак.
Албатта, у ярим ҳимоянинг ўнг ёки чап қанотида ўйнаши мумкин. Кўрамиз. Олдимизда жуда кўп ўйинлар бор ва биз ҳар бир футболчига ишонч билдиришимиз керак”, - дейди Фавр.
Гётценинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси яна бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.
Марио жорий мавсум “Боруссия” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

23.05.2020, 11:35 102 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш