Роналдо марҳум мураббийи ҳақида гапирди

У дирижёр эди.
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо кеча вафот этган “Интер”даги собиқ устози Луижи Симони ҳақида гапирди.
“Луижи Симони мен учун шунчаки мураббий эмас эди. Уни ақлли ва яхши инсон сифатида эслайман. У ҳеч қачон ниманидир қилишга мажбурламасди, шунчаки бу нима учун кераклигини тушунтирарди.
Симони дирижёр эди, биз эса оркестр. Унинг табассум билан хотиржам овозда берган қимматли маслаҳатлари ҳамон эсимда.
Раҳмат жаноб, сиз менга ўзингиз ўйлаганингиздан кўра кўпроқ нарсани ўргатдингиз”, - дейди Роналдо.
Маълумот учун, Симони бошқарувидаги “Интер” 1997/98 йилги мавсумда УЕФА кубогини қўлга киритган эди.

23.05.2020, 11:20 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш