Япон маданияти бразилияликларни ҳайрон қолдиряпти

У бошқача инсон.
Бразилиянинг “Ботафого” клубида фаолият олиб бораётган япониялик футболчи Кейсуке Хонда коронавирус пайтида клубга ёрдам бериш учун ўз маошларидан воз кечяпти.
“Хонда – бошқача одам, у шунчаки одамларга ёрдам бермаяпти, балки март ойидан буён маошини ҳам олишни хоҳламаяпти. У Бразилия ва бутун дунёдаги вазият ҳақида қайғурмоқда. У бундай вазият маош олишга хижолат бўляпти. Агар керак бўлса, клубга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. У буткул бошқа маданият одами”, - дейди “Ботафого” клуби директорлар кенгаши аъзоси Карлос Монтенегро.
Хонда бу мавсум Бразилия чемпионатида бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

23.05.2020, 11:10 26 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш