Виллиан "Челси"ни муҳим паллада ташлаб кетмайди

Мухлислар ундан хурсанд бўлишлари мумкин.
"Челси" вингери Виллиан жамоа билан қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 30 июнь куни шартномаси тугайдиган 31 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирча фаолиятини қайси жамоада давом эттириш бўйича бир қарорга келгани йўқ, бундан ташқари АПЛда мавсум унинг шартномаси тугайдиган пайтда тикланиши айтилмоқда. Шу боис Виллиан “Челси”ни муҳим паллада ташлаб кетишни истамаяпти.
Виллиан жорий мавсум АПЛда жами 28 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

23.05.2020, 10:50 18 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш