Анчелоттига А Серия клубларини бошқариш кўпроқ ёқадими ёки АПЛ?

Бу ерда мухлислар тартиблироқ.
"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелоттига италян клубларига қараганда инглиз клубларини бошқариш кўпроқ ёқади.
“Шубҳасиз, АПЛ жамоаларини шуғуллантириш нисбатан ёқимлироқ. Мухлислар босим қилишмайди, Англияда муҳит аъло даражада.
Орадан 9 йил ўтиб яна Италияга қайтдим, лекин кўрдимки, у ерда ҳеч нарса ўзгармаган. Ўша босим, мухлислар ўртасидаги ўша жанжаллар. Англиядаги стадионга келадиган одамлар тартиблироқ”, - дейди италиялик мутахассис.

23.05.2020, 10:35 15 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш