Бир шиша вино ва 2 та "Реал" либоси. Почеттино ва Моуриньо ўртасида нима бўлган эди?

Тарихий хотиралар.
"Тоттенхэм" клуби Маурисио Почеттино "шпорлар"нинг ҳозирги устози Жозе Моуриньо билан юз берган ажойиб ҳодиса ҳақида гапириб берди.
Бу воқеа 2012 йилда содир бўлган. Ўшанда Почеттино "Эспаньол"ни, Моуриньо эса "Реал"ни бошқарарди.
“Эспаньол”нинг “Реал”га қарши ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида мен фарзандларим тунда “Эспаньол” либосида ухлашини ва шунинг учун ҳам бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаш менга қийин эканини айтганман.
Стадионга келганимда, Жозе менга бир шиша вино ва 2 та “Реал” либоси солинган сумка берган эди. Шундан буён ўртамизда илиқ муносабат мавжуд”, - дейди Почеттино.

23.05.2020, 10:05 30 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш