Унинг шарти "Тоттенхэм"га ёқмаяпти. Энди нима бўлади?

У жамоани текинга тарк этиши мумкин.
"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти ҳимоячи Ян Вертонгенга янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 33 ёшли бельгиялик футболчи “шпорлар” билан бир ойдан сўнг якунланадиган шартномасини ҳафтасига 70 минг фунт маош билан 2 йилга узайтиришни хоҳламоқда. Аммо, клуб раҳбарияти бунга рози бўлмаяпти.
Вертонген “Тоттенхэм” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

23.05.2020, 09:25 31 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш